Заковат кўрсатувининг байрам сонида тадбиркорлар қатнашди
Бугун «Заковат» интеллектуал кўрсатувининг Мустақиллик байрамига бағишланган махсус сони суратга олинди. Унда ўз соҳасида муваффақиятга эришган тадбиркорлар жамоаси иштирок этди.
Хусусан, жамоа таркиби:
• «Dekos» компанияси раҳбари Ҳасан Мамасаидов;
• «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов;
• «Murad Buildings» қурилиш компанияси раҳбари Мурод Назаров;
• «SAP» компаниясининг Ўзбекистондаги вакили, «BookCafe» асосчиси Лазиз Адҳамов;
• «ArzonApteka» лойиҳаси раҳбари Нигора Оқилова;
• «IDP IELTS in Uzbekistan» лойиҳаси раҳбари Умиджон Эшмуҳаммедов.
Ўйин жуда қизиқарли бўлди. Ҳар ҳолда илк маротаба стол атрофига бирлашган билимдонлар довдираб қолишмади, жуда яхши ўйин кўрсатишди, интеллект соҳиби эканликларини исботлашди.
Кўрсатув «Milliy» телеканали орқали 1 сентябрь куни кечки дастурларда эфирга узатилади. Кўришни тавсия қиламан.
- ❤ 2

