Юнусобод метроси қурилишидаги ҳалокат қурбонлари аниқланди

Matn18-dekabr, 2019, 21:211 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Хабар янгиланди (21:23)
Хабар янгиланди (21:48)
Хабар янгиланди (10:31)
Хабар янгиланди (12:50)

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юзага келган ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Қидирув ва қутқарув ишлари натижасида тупроқ остидан олти кишининг жасади олиб чиқилган ва уларнинг шахси аниқланган:

1. 1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли;
2. 1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Равшанов Жонибек Ислом ўғли;
3. 1999 йилда туғилган,  Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Давронбек Ботирович;
4. 1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида истиқомат қилган фуқаро Диёров Анвар Нормуродович;
5. 1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Фармонобод қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Рахматов Ихтиёр Амриддин ўғли;
6. 1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилган фуқаро Каримов Зариф Тўлқинович.

Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ҳамда бартараф қилиш ишлари давом этмоқда. Жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Ҳалок бўлган юртдошларимизнинг яқинларига сабр-тоқат тилаймиз. Марҳумларни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Вафот этганлар сони янада кўпайиб кетмасин, илоҳим.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek