ЎзЭОАВМА телерадиоканалларга грант маблағлари ажратди
ЎзЭОАВМАга аъзо телерадиоканалларга грант маблағлари тақдим этилди
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган бугунги конференцияда “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа дастурига киритилган лойиҳалар доирасида нодавлат марказий ва ҳудудий телерадиостанцияларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида грант маблағлари ажратилганлиги маълум қилинди.
Хусусан, марказий телеканалларнинг ҳар бирига 500 млн. сўм, ҳудудий телеканалларга 200 млн. сўм, марказий радиоларга ўртача 120 млн сўмдан, ҳудудий радиоканалларга 60 млн сўмдан, жами 7 млрд. 420 млн сўм пул маблағлари берилмоқда экан.
Конференцияда яна шунингдек, медиа дастур доирасидаги вазифаларни самарали амалга оширишга алоҳида ҳисса қўшаётган ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радиоканалларга грант сертификатлари топширилибди.


