Учқун Назаровнинг Ойна спектаклини томоша қилиш тавсияси
Xushnudbek.uzVideo4 daqiqa0Карантиндан фойдаланиб кўпчилик фильмлар, сериаллар, турли видеолар кўришмоқда.
Сизларга маслаҳатим, вақт ва имкон топиб режиссёр Учқун Назаров томонидан саҳналаштирилган «Ойна» спектаклини албатта томоша қилинг.
Вей, даҳшатли даражада истеъдодли актёрларимиз бўлганда ўзи. Ҳамза Умаров, Обид Юнусов, Ҳожиакбар Нурматов, Ёдгор Саъдиевларнинг ижросини кўриб, одам мазза қилади. Ана санъату, мана ижро!
Тўлиқ варианти мана бу ерда:
Спектакль мавзуси ҳам жуда долзарб. Ғояси ҳам кучли — бу жамиятда виждонли ва ҳалол инсонлар атрофдагилар кўзида жиннидек кўринади.
1977 йилда саҳналаштирилган ушбу асар ғояси, минг афсуски, бугунги кунда ҳам долзарб бўлиб турибди.
👉 @xushnudbek 👈




