Талабалар ва ўқувчилар учун қишки таътил бошланади

Matn19-dekabr, 2019, 14:241 daqiqa0 koʻrish

Эртадан қишки таътил бошланади

Бугун олий таълим муассасалари талабалари ҳамда академик лицей, коллеж ўқувчилари учун йилнинг охирги ўқиш куни. Эртадан расман қишки таътил бошланади.

Янги йилда дарс машғулотлари 6 январь кунидан бошланади.

Барча талаба ва ўқувчиларга таътил мароқли ўтишини тилайман. Бўш вақтни беҳудага кетказмасдан, ҳеч бўлмаса, яна такрорлайман, ҳеч бўлмаса биттагина бадиий китоб ўқишларини илтимос қиламан. Имтиҳон қилиш ниятим йўғу, шунчаки таътилдан кейин ким қанақа китоб(лар) ўқигани ҳақида каналимда алоҳида суҳбатлашамиз кейин.

Сайловларда қатнашиб, энг яхши деб ўйлаган номзодга овоз беришларини, шу йўл билан нисбатан яхшироқ номзодларни қўллаб-қувватлашларини тавсия қиламан (имкони бўлса, ёшларга овоз беринг).

Омад!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek