Солиқ тўловчилар эътирофи-2019 жамоатчилик сўрови
«Солиқ тўловчилар эътирофи-2019» жамоатчилик сўрови
Энг охирги номинацияларни эълон қиламиз, қуйида ўз вариантларингизни қолдиришингиз мумкин:
1️⃣ «Йил воқеаси»
Изоҳ: ушбу номинацияда 2019 йил давомида содир бўлган энг катта ИЖОБИЙ воқеани, хусусан қонунчиликдаги бирор ўзгариш, халқ оғирини енгил қилган бирор ислоҳот, Ўзбекистонликлар эришган бирор ютуқ, бирор йирик тадбир, қайсидир йирик обектнинг қурилиши/очилиши, бирор йирик лойиҳа ва ҳ.к.ларни кўрсатишингиз мумкин.
2️⃣ «2020 йилда халқ кутаётган энг катта ислоҳот»
Изоҳ: ушбу номинацияда 2020 йилда Сиз кутаётган энг катта ислоҳот (ўзгариш)ни кўрсатишингиз мумкин. Қисқа қилиб айтганда, келгуси йилда қайси муаммо ҳал бўлишини истайсиз?
❗️МУҲИМ ЭСЛАТМА!
👉 Бир киши фақат битта изоҳ қолдириши мумкин. Иккинчи изоҳлар ёки оффтоплар ўчирилади;
👉 Вариант ёзганингизда, албатта номинация рақамини кўрсатишингизни сўраймиз;
👉 Изоҳлар 14 декабрь соат 21:00 га қадар қолдирилиши мумкин. Ундан кейинги вариантлар ҳисобланмайди;
👉 Ҳар бир номинация бўйича энг кўп овоз олган 5 та вариант якуний сўровномага киритилади.
Барчага фаоллик ва фикрлари учун олдиндан миннатдорлик билдираман!
👉 @xushnudbek 👈

