Shavkat Mirziyoyev MDH missiyasi rahbari bilan uchrashdi
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Шавкат Мирзиёев бугун МДҲ кузатувчиларининг мамлакатимиздаги миссиясига бошчилик қилаётган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.
Учрашувда кузатувчилар Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва сайлов тартиботларини ривожлантиришда сезиларли ютуқларни қайд этишгани таъкидланди.
Шунингдек, кузатувчилар ҳақида гап кетар экан, бугун ЕХҲТ миссияси ҳам ўзининг дастлабки хулосасини берди. Хулосада ютуқлар ҳам, камчиликлар ҳам саналган.
«Узоқ муддатли кузатувлар давомида ўтказилаётган ислоҳотлар келгусида анча яхши натижалар бериши мумкинлигига ишонч ҳосил қилдик, лекин ҳали олдинда қилиниши керак бўлган кўп ишлар бор», - деган ДИИҲБнинг Сайловни кузатиш миссияси раҳбари Оуэн Мёрфи.
Маълумот учун, сайлов жараёнини 971 нафар халқаро кузатувчи, жумладан 20 дан зиёд халқаро ташкилотдан 631 нафар кузатувчи ва 50 давлатдан 340 нафар кузатувчи кузатиб борди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1






