Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини топширди
Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини топширди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз ва мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётган хорижликлар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.
31 август куни Кўксаройда ана шу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлди.
Президент йиғилганларни, уларнинг тимсолида жойларда давлат мукофотларини қабул қилиб олаётган барча юртдошларимизни муборакбод этди.
Президент тақдирланган юртдошларимиз ва хорижлик дипломатларга мукофотларни тантанали равишда топширди.
– Мана шундай мукофот олиш ва унга муносиб бўлиш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Бугун сизлардаги қувонч, кўтаринки кайфиятдан мен ўзим учун ҳам катта куч, катта қувват олдим. Барчангизни Мустақиллик куни билан яна бир бор чин қалбдан табриклайман, – деди Президент.
