Шавкат Мирзиёев 62 ёшни қаршилади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 62 ёшни қаршилади.
Давлатимиз раҳбарини таваллуд айёми билан чин қалбдан табриклайман! Узоқ ва мазмунли умр тилайман.
Президент - давлат рамзларидан бири, халқнинг хоҳиш-иродаси ва ишончи ўлароқ танланган инсон. Халқ унга суянади, у эса халққа.
Юртбошининг қай даражада адолатли раҳбар эканлигига асосий баҳони халқ беради. Давлат раҳбари атрофидаги амалдорлар ҳам, оила аъзоларию дўстлари ҳам, журналистлару блогерлар ҳам балки алдаши мумкиндир, аммо содда ва самимий халқнинг қалби алдамайди, улар ёлғонни билмайди.
Президентимизга асосий тилагим шу - доимо халқнинг дуосини олиш, уларнинг қалбидан чуқур ўрин эгаллаш насиб қилсин. Менимча, бундан ортиқ мукофот бўлмаса керак.
👉 @xushnudbek 👈


