Сайлов куни расмга тушиш шартлари ва тартиби

Foto23-oktabr, 2021, 20:351 daqiqa0 koʻrish

📸 Сайлов куни расмга тушиш шартлари қандай?

Эртага президентлик сайлови куни. Кўпчиликда сайлов участкасида расмга тушиш мумкин эмас экан, деган тушунча бўляпти.

Бу нотўғри!

Келинг, нималар мумкин, нималар мумкинмаслигини кўриб чиқсак:

✅ Сайлов куни сайлов участкаси ташқарисида ҳам, ичкарисида ҳам фуқаролар расмга тушиши (олиши) мумкин. Бунга ҳеч қандай чеклов йўқ.

✅ Сайлов кабинасининг ичида ҳам, унинг ёнида ҳам расмга тушиш мумкин. Бунга ҳеч қандай чеклов йўқ.

✅ Сайлов қутисининг олдида ҳам, бошқа сайловчиларга халақит бермасдан, бемалол расмга тушса бўлади. Ҳатто бу суратларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга ҳам жойлаш мумкин.

❌ Сайлов бюллетенида айнан кимга овоз берганини кўрсатиб расмга тушиш ва буни тарқатиш, ижтимоий тармоқларда эълон қилиш қатъий ман этилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek