Rimda o‘tgan Roma va Barselona uchrashuvi xotiralari
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0Manba:Xushnudbek.uz
Бундан роппа-роса 2 йил олдин, 2018 йил 10 апрель куни, Рим шаҳрида «Рома» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги Чемпионлар лигаси чорак финал баҳсини бевосита стадиондан туриб кузатиш бахтига муяссар бўлгандим. Бунинг нимаси бахтлигини ҳақиқий футбол мухлислари жуда яхши тушунишади, менимча.
Ўзиям худди атай қилгандай, бу учрашув футбол тарихига кирадиган сенсацион натижа билан тугади. «Рома» кимсан «Барса»ни 3:0 ҳисобида енгиб, ярим финалга чиққанди.
Биз ўтирган сектор фан-клуб сектори эди, италян фанатлари жудаям жинни бўлишарканей... Уларнинг хурсандлигини кўрсангиз эди. Римда байрам бўлганди ўша кеча. Ҳамма бир-бирини қучоқлаган, қўл берган, табриклаган...
Бугун эса нафақат Италия, балки бутун дунёда коронавирус пандемияси сабабли стадионлар ҳувиллаб ётибди. Бир неча ўн минглаб инсонларнинг бир жойга йиғилишини тасаввур қилиш ҳам қийин.
Ажиб даврлар бўляптида, мен Сизга айтсам. Илоҳим, охири бахайр бўлсин.
👉 @xushnudbek 👈






