Prezident Zakovat paviloniga tashrif buyurdi
Президент “Заковат” павильонига ташриф буюрди
Бугун Ёшлар куни муносабати билан Шавкат Мирзиёев "Янги Ўзбекистон" боғига келди.
Давлатимиз раҳбари боғда Беш ташаббус йўналишлари бўйича ташкил этилган павильонлар фаолияти билан танишиб, ёшлар билан мулоқот қилмоқда.
Бироз аввал Шавкат Мирзиёев “Заковат” павильонига ташриф буюрди. Бу ерда давлат раҳбари “Заковат” кўрсатуви бошловчиси Абдурасул Абдуллаев, клуб билимдонлари, маҳаллалар ўртасидаги интеллектуал турнир ғолиби бўлган Самарқанд вилояти Пайариқ тумани “Сорисув” маҳалласи жамоаси, шунингдек журналист ва блогерлар ўртасида ўтган турнирнинг чемпион жамоаси билан учрашди.
Тез орада тўлиқ тафсилотлар билан ўртоқлашишга ҳаракат қиламан.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 600


