Нодирбек Абдусатторов дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлади
Нодирбек дуранг ўйнади. Атиги битта ўйин қолди, Абдусатторов ҳамон пешқадам.
Ухххх. Сал қолишига сал қолди. Абдусатторов яна битта ўта қийин учрашув ўтказди. 19-юришда Нодирбек қўпол хатога йўл қўйди ва ундан кейин жуда қийин вазиятга тушиб қолди. Ҳатто 23-юришдаги хатодан кейин компьютер дастурлари оқларнинг 100%лик ғалабасини баҳолади.
Аммо қандайдир мўжиза сабабли Нодирбек мағлубиятдан қутилиб қолди. Агар футбол тилида айтадиган бўлсак, 6:0 ҳисобида ютқазаётган жамоа учрашувнинг сўнгги дақиқаларида камбек қилиб, кетма-кет 6 та гол урганга ўхшайди.
Хуллас, нима бўлса ҳам Нодирбек 12 та ўйиндан кейин 9 очко тўплаб турнирда қўшҳокимлик қилмоқда.
❗️Атиги битта ўйин қолди. Охирги 13-тур. Шундан сўнг жаҳон чемпиони номи маълум бўлади.
Нодирбекнинг охирги рақиби бироздан сўнг маълум бўлади. Бизни кузатишда давом этинг. Абдусатторовни дуо қилиб туринг.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 19



