Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди
Matn5-noyabr, 2018, 10:391 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Навоий вилоятига прокурор тайинланди
Бош прокурорнинг 2018 йил 3 ноябрдаги буйруғига асосан Аминов Шохрух Азаматович Навоий вилоят прокурори лавозимига тайинланди.
Ш.Аминов 1981 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
У бунгача Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган эди.
Навоий вилоятининг аввалги прокурори Х.Каримов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланганди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

