Мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги ғолиблари аниқланди
Мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубогининг ғолиблари тақдирланди
ДХХ ташаббуси билан жорий йил апрель ойидан бошлаб республиканинг қишлоқ ва маҳаллаларида мини-футбол бўйича ўтказилган мусобақаларнинг дастлабки босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 та жамоа 12-15 июнь кунлари пойтахтдаги “Бунёдкор” стадионида ДХХ Раиси кубоги учун ўзаро куч синашди.
Финал босқичида:
🏆 Қамаши тумани “Самарқанд” МФЙ жамоаси - биринчи;
🥈 Гулистон шаҳри “Тараққиёт” МФЙ жамоаси - иккинчи;
🥉Зомин тумани “Ғафур Ғулом” МФЙ жамоаси эса учинчи;
🥉 Нукус тумани “Оқ Манғит” МФЙ жамоаси тўртинчи ўринни эгаллади.
Биринчи ўринни эгаллаган жамоага улар истиқомат қиладиган маҳаллада мини-футбол майдончаcи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринларни қўлга киритган жамоаларга эса улар яшайдиган маҳаллада “Street Workout” майдончалари қуриб берилади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 4
