Маҳалла фонди канали ва сўровномаси ўчириб ташланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

«Маҳалла» фондидан мингдан минг розиман. Минглаб инсонларнинг кайфиятини кўтаришди, барака топишсин, илоҳим.

Фонднинг айрим ходимлари хайрия маблағларини ва кам таъминланганларга тарқатилаётган бюджет пулларини талон-торож қилишаётгани ҳам одамни эсидан чиқиб кетдией 😂

Биз сизлардан розимиз, сиз ҳам биздан рози бўлинг.

P.S.: лекин каналим кўпчиликка ёқаркан, бирорта салбий жавоб берилмаяпти, қойил, кутмагандим ))

UPD: дастлаб сўровнома, кейинчалик Фонд каналининг ўзи ўчириб ташланди. Эссиз, шундай яхши каналдан айрилиб қолдик, азизлар. Рози-ризочилик бежизга сўралмаган экан, демак. Ўлимидан олдин одатда шунақа қилинардию, ҳаммаси мантиқан тўғри. Фонд масъуллари хакерлар ҳужуми ҳақида баёнот беришса керак-а энди?

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek

Shu postdan oldin

Yana oʻqing