Коронавирус беморларини даволаш харажатлари маълум қилинди

Matn23-aprel, 2020, 14:581 daqiqa0 koʻrish

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниб даволанаётган ўрта аҳволдаги ҳар бемор учун 32 миллион сўмдан маблағ сарф қилинмоқда. Оғир аҳволдаги, жонлантириш бўлимида ётган ҳар бир беморларга ўртача 64 миллион сўмдан маблағ сарфланмоқда.

Карантинда бўлиб турган фуқароларнинг ҳар бири учун 14 кунлик карантинда даври учун 2,4 миллион сўмдан, коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга олинган ҳар бир бемор тикланиши учун 2,8 миллион сўмдан сарфланмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek