ЖССТнинг коронавирусдан ҳимояланиш бўйича тавсиялари
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0tahrirlanganКоронавирусдан ҳимояланиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган тавсиялар асосида Кун.уз тайёрлаган таржима-ролик:
1. Қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг, антисептик воситалардан фойдаланинг. Айниқса, жамоат транспортидан фойдалангандан кейин;
2. Кўз, оғиз ва бурнингизни ушлашдан тийилинг, қўл бериб саломлашмасликка ҳаракат қилинг;
3. Аксирганда, йўталганда юзингизни рўмолча ёки тирсагингиз билан тўсинг;
4. Одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка ҳаракат қилинг. Шамоллаш ва грипп аломатлари бор одамларга яқинлашманг;
5. Иситма – янги турдаги зотилжамнинг энг асосий ва биринчи белгиларидан бири. Иситмангиз бўлса, уйдан чиқманг;
6. Иситма, йўтал, нафас олиш қийинлашиши каби белгилар намоён бўлса, шифокор ҳузурига борманг, аммо кечиктирмасдан тиббий ёрдамга телефон орқали мурожаат қилинг. Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг;
7. Коронавирусга оид сўнгги расмий хабарлардан воқиф бўлиб туринг.
Айниқса кекса ёшли, сурункали касалликлари бор инсонлар ўзларини авайлашлари лозим.
👉 @xushnudbek 👈
- 👎 1





