Joriy yilda 948 ming abituriyent test sinovlarida qatnashadi
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan




Жорий йилда 948 минг абитуриент тестга киради
#abituriyent
Жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 948 211 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.
✅ Таълим шакллари бўйича:
👉 Кундузги таълим шакли – 479 627 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 435 995 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 32 589 нафар.
✅ Тиллар кесимида:
👉 Ўзбек тили – 804 660 нафар;
👉 Рус тили – 109 232 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 31 462 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 2 857 нафар.
Изоҳ: Мазкур статистика якуний бўлиб, унга тест синови учун тўловни амалга оширмаган, таълим йўналишларини танламаган, текширишлар натижасига кўра ҳали мактабни тамомламаганлиги аниқланган абитуриентлар киритилмаган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1


