Жаҳон чемпионати ғолиблари ва БИГАУАФИ қисқартмаси
Б И Г А У А Ф И
#futbol
Барчамиз мириқиб томоша қилаётган бу йилги жаҳон чемпионати йигирма биринчисидир.
Бугунгача ўтган 20 та жаҳон чемпионатида 80 га яқин давлатлар иштирок этган бўлсада, бор йўғи 8 та давлат терма жамоаси жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлган, холос.
Сиз юқорида кўраган ҳарфлар жамланмаси – жаҳон чемпионати кубоги соҳиби бўлган давлатларнинг бош ҳарфларидир.
Қуйида уларни кубокни энг кўп қўлга киритганлиги бўйича кетма кетликда жойладим:
Бразиля – 5 марта (1958, 1962, 1970, 1994, 2002);
Италия – 4 марта (1934, 1938, 1982, 2006);
Германия – 4 марта (1954, 1974, 1990, 2014);
Аргентина – 2 марта (1978, 1986);
Уругвай – 2 марта (1930, 1950);
Англия – 1 марта (1966);
Франция – 1 марта (1998);
Испания – 1 марта (2010);
Кўрамиз, бу қисқартмага “Х” ҳарфи қўшиладими ёки “Ф” ҳарфининг эгаллаган позицияси ўзгарадими?
Ҳаммаси бир неча соатдан кейин маълум бўлади.

