Исажон Султоннинг Олисдаги урушнинг акс-садоси ҳикояси
Кечки мутолаа
(ўқиш учун атиги 10 дақиқа вақтингиз кетади)
Ҳурматли, китобхон, саломатмисиз? Одатга кўра, бугун ҳам биргаликда ҳикоя мутолаа қиламиз. Умид қиламанки, бериб борилаётган ҳикоялар Сизга манзур бўлмоқда ва ўқиш учун дангасалик қилмаяпсиз.
Бугунги меҳмонимиз, замонавий ўзбек адабиётининг ҳурматга лойиқ вакили - Исажон Султон. Унинг «Боқий дарбадар», «Генетик» каби асарлари ҳамда турли тиллардан таржималари китобхонлар орасида жуда машҳур. Лекин шу билан бирга Исажон Султон ҳикоя жанрида ҳам салмоқли ижод қилган.
Бугун берилаётган ҳикояда балки ўта мураккаб ва ўткир сюжетни кўрмассиз, лекин адиб оддий ҳаётий воқеа ортидан хулоса қилиш ҳуқуқини муштарийнинг ўзига қолдиради. Масалан, мен бу ҳикояни ўқигач, соҳам яқин бўлганлиги учун дарров кўз олдимда сўз эркинлиги билан боғлиқ ҳолат гавдаланди. Балки Сизда бошқачароқ фикрлар туғилар. Унда ўз фикрларингизни биз билан ўртоқлашинг.
Ёқимли мутолаа тилайман!
Исажон Султон. Олисдаги урушнинг акс-садоси (ҳикоя)
👉 https://telegra.ph/Isazhon-Sulton-Olisdagi-urushning-aks-sadosi-ҳikoya-01-21
Қуйида мазкур ҳикояни муҳокама қилишингиз мумкин 👇
#кечки_мутолаа
- 👍 2


