Ҳарбийларнинг жанговар шайлиги синовдан ўтказиляпти
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0



❗️Ҳарбийларимизнинг жанговар шайлиги синовдан ўтказиляпти
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида режага асосан қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди. Бу ҳақда ЎзАга хабар берди.
Хусусан, Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, “Ангрен” ва “Термиз” умумқўшин дала майдонлари ҳудудида батальон тактик ўқувлари ўтказилиши кўзда тутилган.
Тактик ўқувлар давомида «Тревога» сигнали берилганда шахсий таркибнинг ҳаракатлари, белгиланган йўналиш бўйича ҳимояни кучайтириши, қўйилган жанговар ўқув вазифаларини сифатли бажариш борасидаги кўникмалари синовдан ўтказилади.
👉 @xushnudbek 👈





