Фахрий қоровул янги либосда саф тортди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom1 daqiqa0tahrirlangan
Кўксарой қароргоҳида янги тўқ кўк рангдаги либосда саф тортиб турган Фахрий қоровул аскарлари
Иккита сурат қиёси: юқорида 2022 йилдаги янги форма, пастда 2021 йилдаги эски яшил рангли форма
Фахрий қоровулнинг ҳозирги тўқ кўк ва аввалги яшил рангли ҳарбий кийимлари ўртасидаги фарқ

Фахрий қоровул олий мартабали меҳмон қаршисида янги либосда саф тортди

Бугун Кўксарой қароргоҳида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғанни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Миилий гвардия таркибига кирувчи Фахрий қоровул хорижий давлат раҳбари олдида илк марта янги либосида кўриниш берди. Ўзбекистонга энг охирги давлат ташрифи ўтган йили октябрь ойида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигида бўлган эди. Унда Фахрий қоровул эски формада бўлган.

Юқоридаги суратларда янги ва эски либослар акс этган.

Эслатиб ўтамиз, Фахрий қоровулнинг либоси 2021 йил ноябрь ойида янгисига алмашган эди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1773
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek