Эски хабарларга ишонманг: карантин ва ўқишни кўчириш

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

❗️ЭСКИ ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ!

Шу кунларда Телеграм гуруҳларида ўтган йили каналимда эълон қилинган эски хабарлар яна қайта тарқатилмоқда.

Биринчиси - 16 мартдан карантин эълон қилиниши ҳақидаги овозли хабар (t.me/xushnudbek/4618). Бу 2020 йил 15 март кунги хабар эди.

❗️Жорий йилда карантин қайта эълон қилиниши ҳозирча кутилмаяпти (илоҳим, бунга эҳтиёж ҳам бўлмасин).

***

Иккинчиси - қўшни давлатлардан, яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан барча талабаларнинг ўқишини имтиҳонсиз кўчиришга рухсат берилгани, 7 февралдан 15 февралгача аризалар қабул қилиниши ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳам ўтган йилги хабар (t.me/xushnudbek/4373).

❗️Жорий йилда қўшни давлатлардан ўқишни имтиҳонсиз кўчиришга рухсат бериш ҳақида ҳеч қандай қарор йўқ. Ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар июль-август ойларида ариза топширишлари ва махсус имтиҳондан ўтиб, ўқишини кўчиришлари мумкин.

Илтимос, тарқатилган ҳар қандай хабарга ишониб кетаверманг, бир мартагина эринмасдан текшириб кўришга ўрганинг.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek