ДХХнинг собиқ бош биноси 210 млрд сўмга сотилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

​​ДХХнинг собиқ бош биноси 210 млрд сўмга сотилди

Кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш жараёнлари бўйича Давлат тендер комиссиясининг қарорига кўра:

➖ Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчасида жойлашган собиқ МХХнинг асосий биноси 210 млрд сўмга сотилди, ғолиб - “METROPOL GROUP” МЧЖ;
(Компаниянинг 100% таъсисчиси Камилов Данияр Абдулазизович)

➖ Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишуви манзилида жойлашган “Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси” биноси 78,0 млрд сўмга сотилди, ғолиб – “Metro Plaza” МЧЖ;
(Фазилов Миродил Ниғматджан ўғли (50%), Мамасаидов Хасан Рахманбердиевич (25%), Мамасаидов Хусан Рахманбердиевич (25%)лар компаниянинг таъсисчилари ҳисобланади);

➖ Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси манзилида жойлашган “Ичан қалъа” меҳмонхона мажмуаси 74,2 млрд сўмга сотилди, ғолиб – “QUADRO IH DMCC” хориж компанияси.
(Компания Дубай амирлигида рўйхатдан ўтган).

Давлат активларини бошқариш агентлиги савдо ғолиблари билан тегишли олди-сотди шартномасини расмийлаштириш ишларини бошлайди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek