Александр Лукашенконинг баёнотига расмий муносабат
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganАлександр Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақида охирги билдирган баёноти юзасидан расмий доиралардаги манбамиз қуйидагиларни маълум қилди, деб ёзмоқда @davletovuz:
“Бу каби қатор тутуриқсиз баёнотлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан эришилган давлатлараро муносабатларнинг руҳи ва даражасига мутлақо мос келмайди.
Ҳурматли Александр Григорьевич, аввало, ўз мамлакатининг ички ва ташқи масалалари билан шуғулланса оқилона йўл тутган бўлар эди. Зотан, бугунги кунда Беларусдаги муаммолар “яшириб” қўйилгани билан, буткул бартараф этилмаган.
Бундай ҳолатда ўзини “рангли инқилоблар”ни бартараф этиш бўйича етук “эксперт” сифатида кўрсатиш, бошқа мамлакатлардаги вазиятга баҳо бериш ва уларнинг ташқи сиёсатини шарҳлашга уринишнинг ҳожати йўқ.
Ўзбекистон мустақил суверен давлат сифатида ўз келажагига нисбатан аниқ қарашга эга ҳамда фақатгина халқ ва давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда миллий тараққиёт стратегияси йўлида олға интилишда давом этади.
Яна бир бор барча “маслаҳатчи”ларга ўз ишлари билан шуғулланишларини тавсия қиламиз”.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2532






