Абитуриентлар учун муҳим саволларга жавоблар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalOvozli10 daqiqa0tahrirlangan

0:00 / 8:39

Берилаётган айрим саволларга жавоблар:
#abituriyent

❓Мактабнинг 9 ёки 10-синфини ёки лицейнинг 1-курсини тугатиб, абитуриент сифатида тестга кириб, етарли балл тўплаган ўқувчилар талаба бўла оладими?
✅ ЖАВОБ:
йўқ, бўла олмайди. Чунки унда ўрта маълумотни тугатгани ҳақида шаҳодатнома (диплом) йўқ.

❓Ўқишга кириш учун етарли балл тўплаган абитуриентлар ўзини жойидан воз кечиб, ўқишга кира олмаган бошқа абитуриентга жойини сотса бўладими?
✅ ЖАВОБ: Йўқ, бунақа имконият мавжуд эмас. Ҳеч ким бировнинг ўрнида ўқий олмайди.

❓Агар абитуриент ўқишга кириб, турли сабабларга кўра ўқимасдан ташлаб кетса, унда ўқишга кира олмаган пастдаги абитуриент унинг ўрнига кўтариладими?
✅ ЖАВОБ:
йўқ, ўқишни ташлаб кетганлар ўрни очиқ қолади, пастдагилар унинг ўрнига кўтарилмайди.

🎙Яна ҳам батафсил юқоридаги аудиода тушунтирилган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 3
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek