Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига маслаҳат

Ovozli10-iyul, 2021, 23:0314 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

0:00 / 13:03

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига маслаҳат!

HumanUz сайтидаги мақолада ўтган йили 151,2 балл олган фарғоналик синглимиз бешта йўналишга кира олмагани, хотин-қизларга бериладиган имтиёз ҳам қўлланмагани айтилган.

Бу ерда ҳеч бир қоидабузарлик йўқ, шунчаки имтиёз қўлланиш тизими ҳақида етарли маълумотга эга бўлишмаган.

Мақолада бошқа нарса диққатимни тортди. 151,2 - бу кўпчилик орзу қиладиган юқори балл. Лекин шу юқори балл билан ҳам бешала йўналишдан йиқилибди. Тўғри, ўтган йили баллар баланд бўлди, бунга сабаблар бор (осон саволлар, атиги 2 та фан, кучсиз текширув ва ҳ.к.). Аммо барибир бу балл билан қайсидир йўналишга бемалол кирса бўларди.

Ҳурматли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари!

Бешта йўналишни танлашда эътиборли бўлинг, ўтган йиллардаги кириш баллари, квоталар сони ва бошқа жиҳатларни таҳлил қилинг, имкониятларингизни тўғри чамаланг. Ахир бешта йўналишни танлаш — бу сиз учун берилган имконият. Имкониятдан тўғри ва оқилона фойдаланинг.

Барча билимлиларга омад тилайман.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek