5 йил стажга эга ходимлар учун қабул муддати узайтирилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0❗️5 йил стажга эга ходимларнинг ОТМларга ҳужжат топшириш муддати узайтирилди
Давлат қабул комиссиясининг қарорига мувофиқ, иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи (5 йил) ва кечки (4 йил) таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича онлайн рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 15 сентябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди. Бу ҳақда ЎзА @uzauz хабар бермоқда.
Шунингдек, 5 йил стажга эга бўлган ходимларига тавсиянома бериш ҳуқуқи бўлган ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди. Жумладан, жорий 74 та ташкилот сафига қуйидагилар ҳам киритилди:
75. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
76. Мудофаа вазирлиги
77. “ANGLESEY FOOD” ХК МЧЖ
78. Тошкент шаҳар “Трест 12” АЖ”
Эслатиб ўтамиз, рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимига тавсиянома бериши мумкин.
‼️Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:
Қабул тартиби ҳақида овозли тушунтириш:
https://t.me/xushnudbek/6610
Ташкилотлар рўйхати мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/6602
Қабул қилиш тартиби мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/2633
Тавсиянома бланкасининг шакли мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/2631
👉 @xushnudbek 👈