2020 йилда Ўзбекистондан кўчиб кетганлар сони ортди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Давлат статистика қўмитасининг 2019 ва 2020 йиллардаги аҳоли миграцияси бўйича инфографикаси

Ўтган йили Ўзбекистондан кўчиб кетган одамлар 2019 йилдагидан кўра кўпроқ бўлган

Давлат статистика қўмитаси эълон қилган маълумотга кўра, 2020 йил давомида 203,7 минг одам Ўзбекистондан кўчиб кетган. Шу билан бир қаторда, 191,2 минг одам кўчиб келган. 2020 йилда кўчиб кетганларнинг жами сони 2019 йилда мамлакатдан кўчиб кетганлар сонидан 34,2 минг нафарга кўп.

Кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон, Россия ва Тожикистон ҳиссасига тўғри келган. Ва катта эҳтимол билан бу пандемияга боғлиқ.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek